“Инвестициялар, грант маблағларини жалб қилиш ва хусусий сектор билан ҳамкорликни рағбатлантиришда олий таълим муассасаларининг роли” мазусида семинар-тренинг ўтказилди.

“Инвестициялар, грант маблағларини жалб қилиш ва хусусий сектор билан ҳамкорликни рағбатлантиришда олий таълим муассасаларининг роли” мазусида семинар-тренинг ўтказилди.

    2019 йилнинг 2-4 декабрь кунлари Тошкент молия институтида Республика олий таълим муассасалари ректорлари ҳамда илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлар учун “Инвестициялар, грант маблағларини жалб қилиш ва хусусий сектор билан ҳамкорликни рағбатлантиришда олий таълим муассасаларининг роли” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 2019 йил 7 ноябрдаги 25474-сонли топшириғига мувофиқ ташкил этилган мазкур тренинг даставвал 2-3 декабрь кунлари олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари иштирокида, 4 декабрь санасида эса олий таълим муассасалари ректорлари иштирокида бўлиб ўтди.

Хорижий инвестиция ва грантларни жалб қилиш, халқаро ҳамкорлик фаолиятини самарали ташкил этиш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ўтказилган мазкур семинар-тренингларда 60 га яқин олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари иштирок этиб, ОТМлар молиявий барқарорлигини таъминлашда давлат хусусий сектор ҳамкорлигини кенгайтириш, фанни тижоратлаштириш ҳамда потенциал инвесторларни излаб топиш, Бранч-кампуслар ва хорижий ОТМлар филиалларини очиш орқали иқтисодий ўсишга эришиш йўллари, илмий грантларда иштирок этиш ва хусусий сектор билан алоқаларни кенгайтириш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш имкониятига эга бўлдилар.

Ўтказилган семинар-тренинглар давомида Белоруссия давлат университети доценти Екатерина Господарик, “Finspect Advisory” ташкилоти раҳбари Жасур Умаров, Тошкент шаҳридаги Халқаро Westminster университети тадқиқотлар ва инвесторлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Рауфхон Салаҳоджаевларнинг спикер сифатида иштирок этишлари ОТМлари раҳбар ҳодимларининг ҳам халқаро тажриба ҳам хусусий сектор вакиллари билан алоқаларининг янада мустаҳкамланишига замин яратди.

 

 

15:57 / 2019-12-06
Success helper
Success warning